Мақсад.
Врач-педиатрлар ва умумий амалиёт шифокорларининг «Соғлом ва бемор болалар овқатланиши масалалари» буйича муаммоларни эрта аниқлаш бўйича касбий компетенцияларини такомиллаштириш асосида, Жаҳон ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликларни, мавжуд муаммоларни ҳисобга олган холда, бемор болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ва профилактик тадбирлар мажмуасини амалга ошириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини янгилаш ва такомиллаштириш.
Вазифалар.
1. Педиатрлар ва УАШларда исботланган тиббиёт асосларини соглом ва бемор болалар овкатланиши соҳасида амалиётга тадбиқ қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;
2. Педиатрлар ва УАШларда «Соғлом ва бемор болалар овқатланиши масалалари» сохасидаги сўнгги клиник протоколлар ва қўлланмалар асосида ишлаш, мавжуд касалликларда пархез овкатлантириш масалалари бўйича билимларини чуқурлаштириш.
3. Педиатрлар ва УАШларда соглом ва бемор болалар орасида рационал овқатлантириш, пархез овқатлар белгилаш борасидаги билимларини такомиллаштириш.